
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати расмий хабар эълон қилди. Тошкент вилояти Бука тумани "Дўстлик" МФЙ ҳудудида экскаватор ёрдамида олиб борилган ишлар вақтида ер ости юқори босимли газ қувури шикастланган ва табиий газ етказиб беришни вақтинча тўхтатиш қарори қабул қилинган.
Авария натижасида 3 120 хонадон ва 28 та йирик истеъмолчи газ таъминотисиз қолди. Тўхташ ҳолати "Дўстлик", "Ўзбек", "Тошлоқ", "Гулистон" ва "Янги Ҳаёт" МФЙларида яшовчи аҳолини қамраб олди.
Ҳозирда туман газ таъминоти ташкилотининг авария бригадаси газ қувурини таъмирлаш бўйича шошилинч ишларни олиб бормоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти тўлиқ тикланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар