date

Польша бир ҳафтада учинчи марта Россия самолётини тўхтатди

Польша бир ҳафтада учинчи марта Россия самолётини тўхтатди

Польша ҳарбийлари маълум қилишича, Россияга тегишли Ил-20 разведка самолёти Болтиқ денгизи ҳудудида тасдиқланган парвоз режасиз ва транспондерлари ўчирилган ҳолда учган. Ҳарбийлар буни минтақадаги ҳаво ҳаракати хавфсизлиги учун эҳтимолий таҳдид сифатида баҳолаган.

Самолётни тўхтатиш учун Польша ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.

Шу каби воқеалар илгари ҳам кузатилган: 28 октябрда ва 30 октябр куни Польша МиГ-29 лари Россиянинг Ил-20 самолётини Болтиқ денгизи устида, мамлакат ҳаво чегарасига яқин ҳудудда тўхтатган эди.

Польша ҳарбийлари Россия авиациясининг Болтиқ минтақасидаги фаоллиги ортаётганини таъкидлаб, “НАТОдаги иттифоқчилар билан ҳамкорликда тўлиқ жанговар тайёргарликда эканликларини ва Россиянинг ҳар қандай провокациясига жавоб беришга тайёр туришларини” маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша бир ҳафтада учинчи марта Россия самолётини тўхтатди