
Фото: “Sputnik”
Россия президенти Владимир Путин Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсухнинг таклифига биноан 3 сентябрь куни расмий ташриф билан Мўғулистонга боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Путин “совет ва мўғул қуролли кучларининг Халхин-Гол дарёсида япон милитаристлари устидан қозонган қўшма ғалабасининг 85 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда” иштирок этади.
“Музокаралар чоғида давлат раҳбарлари Россия-Мўғулистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашади. Бир нечта икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Мўғулистон 2000 йилда Рим уставини имзолаган. Шу билан бирга, мамлакат уни 2003 йилда ратификация қилган. Шундай қилиб, у Халқаро жиноят судининг (ХЖС) иштирокчиси ҳисобланади ва унинг қарорларини бажаришга мажбурдир.
2023 йил декабрь ойида мўғулистонлик судья биринчи марта ХЖС судьяси бўлди. Моғулистон президенти бу “мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва халқаро ташкилотларнинг Мўғулистонга бўлган ишончи ўсиши ва мустаҳкамланишининг белгиси” эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро жиноий суд 2023 йил март ойида Путинни уруш пайтида юзлаб болаларни Украинадан ноқонуний равишда депортация қилишда айблаб, уни ҳибсга олишга ордер берганди. Худди шундай ордер болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳам жорий этилган. Энди Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилган давлатлар Путин уларнинг ҳудудига қадам босса, ҳибсга олиши керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар