
Англия Премер-лигасининг 10-тур учрашувлари 1-ноябрь куни бошланади. Дастлабки ўйинларда “Брайтон” “Лидс”ни, “Бёрнли” эса кучли рақиб “Арсенал”ни қабул қилади. Шунингдек, “Кристал Пелас” – “Брентфорд”, “Фулхем” – “Вульверҳемптон” ва “Ноттингем Форест” – “Манчестер Юнайтед” ўйинлари ҳам бир вақтда ўтказилади.
Кун якунида энг кутилаётган баҳс — “Тоттенҳем” ва “Челси” ўртасида кечади. Ушбу ўйин Лондон дербиси ҳисобланиб, икки жамоа ҳам юқори ўринлар учун курашда муҳим очколарни қўлга киритишни мақсад қилган. Кеч соат 01:00 да эса “Ливерпул” ўз майдонида “Астон Вилла” билан тўқнашади.
2-ноябрь куни “Вест Ҳем” – “Нюкасл” ўйини билан давом этади, кечга бориб эса “Манчестер Сити” “Борнмут”га қарши майдонга тушади. Пеп Гвардиола шогирдлари чемпионлик пойгасида етакчиликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Тур якуний ўйини 3-ноябрь тонгида “Сандерленд” ва “Эвертон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу ҳафта турида кучли жамоалар ўз позицияларини мустаҳкамлашни, паст ўриндаги клублар эса муҳим очколар билан вазиятни яхшилашни кўзламоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.