date

Гвардиола Мармушдан тараққиёт кутмоқда

Гвардиола Мармушдан тараққиёт кутмоқда
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола яқинда жароҳатдан қайтган ҳужумчи Умар Мармуш ҳақида фикр билдирди. Ҳафтанинг ўзида мисрлик футболчи Лига кубоги доирасида “Суонси”га қарши ўйинда гол урди.

Гвардиола матбуот анжуманида қуйидагича изоҳ берди: “Ҳужумчилар учун гол уриш ўзига бўлган ишончни оширади. Умид қиламанки, Мармуш нафақат гол уриш бобида, балки бошқа жиҳатларда ҳам ривожланишда давом этади.”

“Манчестер Сити” жамоаси Англия чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинни “Борнмут”га қарши ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Учрашув 2 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади. Ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида тўққиз турдан сўнг “Манчестер Сити” бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Мармушдан тараққиёт кутмоқда