Фото: Instagram / Neuralink
Илон Маск компанияси томонидан ишлаб чиқилган Neuralink чипи миясига ўрнатилган биринчи инсон — америкалик 30 ёшли Ноланд Арбо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали операциядан кейинги ҳаётини сўзлаб берди.
Ноланнинг ёзишича, кунига тўрт соат вақтини имплант билан ишлашга сарфламоқда — у ўз танасидан фойдаланишни, турли ҳаракатларни бажаришни ўрганяпти.
«Мен, шунингдек, ёзма матнлар устида кўп ишлаяпман. Масалан, қўлимда қалам ушлаб турганимни тасаввур қилиб, турли рамзларни чизмоқдаман. Бундан ташқари, мендан кейин келадиганларнинг мослашишини енгиллаштириш мақсадида ҳар куни турли тажрибалар ўтказяпман», — деб ёзади Арбо.
Шунингдек, Арбо имкон қадар кўпроқ рекордларни янгиламоқчи эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда у «яна бир жуфт рекордни янгилаш арафасида».
«Айни вақтда мен кунига тахминан уч соатдан сарфлаб француз ва япон тилини ўрганяпман. Бунинг устига қачондир мактабга қайтишга тайёргарлик кўриш мақсадида математикани нолдан бошладим. Ўзим учун қизиқ бўлган бошқа турли соҳаларни ўрганишга ҳам кунига бир соатдан ортиқ вақт сарфламоқдаман», — дейди Арбо.
Ноланд ҳозирда яна ёзишни бошлаган ва ўз қайдларини эълон қилиш ниятида. У келажакдаги орзулари билан бўлишар экан, «жамият учун фойдали инсон» бўлишга ҳаракат қилмоқчи эканини айтди.
Илон Маскнинг Neuralink компанияси 2024 йил март ойида миясига чип ўрнатилган биринчи беморни кўрсатганди. Бемор 30 ёшли фалаж Ноланд Арбо эди. Чип ўрнатилгандан 100 кун ўтгач беморнинг мияси имплантни рад қила бошлади. Кейинроқ компания чип учун дастурий таъминотни янгилаш орқали муаммони ҳал қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди