
“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани “ПСЖ” ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг оғир жароҳат олгани ҳақида ўз фикрларини билдирди. Марокашлик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган сешанба кунги ўйинда Луис Диас билан тўқнашувдан сўнг жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Колумбиялик футболчи эса ушбу вазиятда тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва ўйинни давом эттира олмади. “Кутилмаган жароҳатлар ҳар доим жамоа учун оғир кечади.
Умид қиламизки, Ҳакими жиддий жароҳатдан қочиб қутулади ва тез орада сафга қайтади. Шунингдек, шундай ҳолатни Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бошдан кечирганмиз, ўшанда Жамал Мусиала жароҳат олганди.
Бу каби вазиятлар жуда ноқулай. Ашраф билан ҳаммаси яхши бўлишига ишонамиз”, – деди Компани матбуот анжуманида.
Мазкур учрашув “Бавария”нинг 2:1 ҳисобигаги ғалабаси билан якунланди.
Компани Ҳакимининг жароҳатини изоҳлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар