
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасидаги аҳволи ва ҳар доим асосий таркибда майдонга тушмаслиги ҳақида фикр билдирди.
"Энг муҳими, ўзимни яхши ҳис қилишим. Менинг мавсумим ҳозир бошланмоқда. Жисмоний муаммолар бор эди, лекин мен фақат жамоани ўйлайман.
Агар яхши формада бўлсам, ёрдам бера олишимни биламан. Олдинда кўплаб ўйинлар бор, шунинг учун кучни мавсум охиригача тежаш муҳим.
Сўнгги икки ҳафтада машғулотларда ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Агар жамоа сифатида ўйнасак, хавфли бўламиз ва ғалаба қозонишимиз мумкин.
Мен футбол билан узоқ йилдан буён шуғулланяпман, кўп нарсаларни кўрдим ва хотиржамман. Ҳали кўп нарсаларни бера оламан", - деди Левандовски журналистларга.
Жорий Ла Лига мавсумида поляк футболчи саккизта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди. Унинг клуб билан шартномаси келаси йил ёзида якунланади.