date

Луис Диасдан Лигада ноёб ҳолат...

Луис Диасдан Лигада ноёб ҳолат...
Луис Диас Чемпионлар Лигаси доирасида "ПСЖ"га қарши сафар учрашувида ажойиб ўйин кўрсатди. "Бавария" вингери биринчи бўлимда дубль қайд этди.

Бироқ, кейинчалик Диас Ашраф Ҳакимига жиддий жароҳат етказиб, VAR аралашуви орқали қизил карточка олди. "Опта" маълумотларига кўра, Чемпионлар Лигасида битта ўйинда дубль қайд этиб, қизил карточка олган футболчилар орасида Диас иккинчи ўринда туради.

Бунгача фақат "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн бундай ҳолатни қайд этган эди. 2021 йил октябр ойида француз футболчиси "Ливерпул" дарвозасига икки марта тўп киритиб, кейинчалик майдондан четлатилганди.

Ўша учрашувда "Атлетико" ўз майдонида 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Диасдан Лигада ноёб ҳолат...