date

Аббосбек Файзуллаев жароҳатдан сўнг тикланмоқда

Аббосбек Файзуллаев жароҳатдан сўнг тикланмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев жароҳатдан сўнг спорт формасини тиклаш жараёнини бошлади. Футболчи индивидуал тикланиш машғулотларига киришган.

Маълум қилинишига кўра, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ва Қувайт терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида жароҳат олган. Ҳозирда у "Истанбул Башакшеҳир" клуби шифокорлари назорати остида тикланиш машғулотларини давом эттирмоқда ва яқин кунларда асосий жамоа машғулотларига қайтиши кутилмоқда.

Жароҳат сабабли Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоа ва клубидаги муҳим ўйинларни ўтказиб юборган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаев жароҳатдан сўнг тикланмоқда