Фото: Getty Images
Микробларга қарши препаратларга чидамли бактериялар замонавий соғлиқни сақлаш тизими учун жиддий муаммо ҳисобланади. Прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб, бундай бактериялар билан боғлиқ ўлимлар сони қарийб 40 миллион кишига етиши мумкин. Бу ҳақда Lancet журналида эълон этилган тадқиқотда айтилади.
“Умумий ҳисобда, 2025-2050 йиллар оралиғида асосий сценарийимиз бўйича 39,1 миллион (33,0-46,0) ўлим ҳолати антибиотикларга чидамли бактериялар таъсирига боғлиқ бўлиши мумкин, бундан ташқари уларга у ёки бу тарзда алоқадор 169 миллион (145-196) ўлим ҳам прогноз қилинмоқда”, — деб таъкидланган тадқиқотда.
Хавф-хатар энг юқори бўлган ҳудудлар қаторига Лотин Америкаси, Кариб ҳавзаси мамлакатлари ва Жанубий Осиё киритилган.
Муаллифларнинг маълумотларига кўра, 2021 йилда бундай бактерияларнинг бевосита таъсири туфайли 1 миллиондан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, умумий ҳисобда улар билан боғлиқ ўлимлар сони 5 миллионга яқинни ташкил этган.
Тадқиқот давомида 1990 йилдан 2021 йилгача бўлган давр ўрганилди. Маълум бўлишича, шу вақт мобайнида беш ёшгача бўлган болалар орасида антимикроб препаратларига чидамли бактериялардан ўлим ҳолатлари камайган, бироқ 70 ёшдан ошган кишилар орасида бу кўрсаткич ортган.
Прогнозлар амалга ошишига йўл қўймаслик учун профилактик чоралар кўриш, янги вакциналарни ишлаб чиқиш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва антибиотиклардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, зарур деб таъкидламоқда тадқиқот муаллифлари.
Аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2050 йилга келиб антибиотикларга чидамли бактериялар сабаб йиллик ўлим кўрсаткичи 10 миллион кишига етиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Бундай бактерияларнинг тарқалиш хавфи, биринчи навбатда, антибиотикларни нотўғри ва ҳаддан ташқари кўп қўллаш билан боғлиқ. Хусусан, одамлар зарур бўлмаган ҳолатларда антибиотикларни қабул қилганда ёки белгиланган дозаларга риоя этмаганда, хавф ошади.
Иккинчидан, бунга айрим шифокорларнинг билимсизлиги сабаб бўлади: улар номаълум инфекцион касалликларнинг сабабини аниқламасдан, ҳар қандай ҳолатда антибиотиклар буюриши мумкин. Учинчи омил қишлоқ хўжалигида антибиотикларнинг кўпинча ветеринарлар назоратисиз кенг қўлланилишидир. Чидамли бактериялар ҳайвонлардан одамларга ўтади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади