Фото: Arkeonews
Измирдаги Ешилова тепалиги қўрғонида олиб борилган қазишма ишлари давомида туркиялик археологлар бундан 8,2 минг йил олдин кўзни бўяшда фойдаланилган тошқаламни топди, деб хабар беради Arkeonews.
Қайд этилишича, қаламнинг учида араб, Ўртаер денгизи ва Жанубий Осиё маданиятида кўзни бўяшда фойдаланилган қора бўёқ излари сақланиб қолган.
Тошқаламнинг узунлиги 9,5 сантиметр бўлиб, у ҳозирга қадар топилган энг қадимий сурма ҳисобланади.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоблашича, бўёқ таркибида сурма косметикасининг асосий компоненти бўлган марганец оксиди мавжуд бўлиб, у кўз қовоғи учун ишлатилган. Ҳозирда ушбу бўёқ излари таҳлилга юборилган.
Эге университети профессори Зафар Дериннинг сўзларига кўра, ушбу топилма Эгей денгизидаги аёллар бундан 8,2 минг йил олдин ҳам ўзининг ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратганига далил бўла олади. Олдинроқ арехеологлар тақинчоқлар учун мўлжалланган идишларни ҳам топган эди — бу Измир ҳудудида 8500-6500 йил олдин ҳам цивилизация бўлганини тасдиқлай олади.
Аввалроқ Полшада машҳур астроном Николай Коперникка тегишли бўлган 500 йиллик циркул топилганди. Ушбу циркул Ян Матейконинг «Коперник. Худо билан суҳбат» картинасида тасвирланган. Артефакт охирги 500 йил давомида қалъа боғлари ичида ётган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди