14:00 / 23.09.2024
64

Ўзбекистонликлар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонликлар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонликлар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Унга кўра, иш тури: қолипчи (опалубшик), арматурачи (арматуршик), паркет ётқизувчи (паркетчик), штукатуркачи (штукатуршик), кранчи (крановшик), экскаваторчи (экскаваторшик). Номзодлар учун талаблар:

- 18-50 ёш;
- рус ёки инглиз тилларини билиш;
- соҳа бўйича камида 1 йиллик иш тажрибаси (тасдиқловчи ҳужжат билан);
- судланмаган;
- хорижга чиқиш тақиқланмаган;
- жисмонан ва руҳан соғлом;
- зарарли одатлардан ҳоли.

Иш ҳақи ойига 1000 евродан бошланади. Ётоқхона ва транспорт харажатлари иш берувчи ҳисобидан. Фуқаро ҳисобидан эса виза тўлови, авиачипта, агентлик тўлови.

Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистонлик иш изловчиларнинг 31 фоизи яхши иш таклифи чиқиб қолса, чет элга кўчиб ўтишга тайёр.

Бу ички меҳнат бозорига ҳам, давлат бандлик сиёсатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Глобаллашув ва кадрлар учун рақобатнинг кучайиши шароитида ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар мамлакатдан ташқарида касбий ва шахсий ривожланиш учун энг яхши шароитларни топишга интилмоқда.

Хорижга кетишнинг асосий сабаблари иқтисодий омиллар, янги тажрибага интилиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш. Шу сабабли иш берувчиларга Ўзбекистонда юқори малакали кадрларни сақлаб қолиш учун рақобатбардош шароитлар яратиш муҳим.

Меҳнат миграциясига бўлган қизиқишнинг ортиши маҳаллий меҳнат бозори учун янги муаммоларни келтириб чиқараётгани айтилди. Иш берувчилар мутахассисларнинг хорижга кетишини камайтириш учун иш шароитлари ва карьера ўсишини яхшилашга эътибор қаратиши керак.

Мамлакатда энг кўп бўш иш ўринлари чакана савдо, қурилиш, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш ва таълим соҳаларида шаклланишда давом этмоқда. Ўзбекистонда 2023 йил якуни бўйича жами иш билан банд бўлган аҳоли сони 312 минг кишига ошган. Жорий йил январь–март ойларида меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари сони қарийб 36,8 мингтани ташкил этиб, 2023 йил декабрь ойи кўрсаткичларига нисбатан 14 фоизга ошган.

2024 йилнинг биринчи чорагида республикада иш ҳақининг номинал ўсиш суръати йиллик 19,8 фоизни, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда эса 9,8 фоизни ташкил этган. Хусусан, савдо (24,4 фоизга) ҳамда ахборот ва алоқа (23,5 фоизга) соҳаларида юқори кўрсаткичлар сақланиб қолган. Қурилиш соҳасида меҳнат ресурслари таклифининг ўсиши ҳисобига иш ҳақи ўсиши пастроқ шаклланмоқда (6,6 фоиз).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликлар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда