Фото: NASA
NASA’нинг Europa Clipper космик аппарати Юпитернинг табиий йўлдоши Европани тадқиқ этиш учун парвозга тайёр.
NASA сайтидаги маълумотларга кўра, космик аппарат Канаверал бурнидаги космодромдан учирилади. Уни космосга чиқаришда SpaceX компанияси томонидан яратилган Falcon Heavy ташувчи ракетасидан фойдаланиш режалаштирилган. Миссия қиймати — 5,2 миллиард доллар.
«Бу миллиардлаб йиллар олдин яшаш учун яроқли бўлган эмас, балки ҳаёт учун ҳозир — айни вақтда яроқли оламни ўрганиш имконияти», — дейди дастурнинг илмий ходими Курт Нибур.
Катта қуёш панеллари туфайли Clipper NASA томонидан бошқа бир сайёрани тадқиқ этиш учун қурилган энг йирик аппаратга айланади. У Юпитерга 5,5 йилда етиб боради ва Европа юзасидан 25 километр узоқликдан ўтади — бу бошқа ҳар қандай космик аппаратдан сезиларли даражада яқин демак.
Европа — Галилей томонидан 1610 йилда очилган Юпитернинг 95 та табиий йўлдошидан биридир. Унинг ўлчами худди Ойники каби бўлиб, табиий йўлдош юзаси 15-24 километр қалинликдаги муз қатлам билан қопланган. Олимларнинг ҳисоблашича, музлик остида океан жойлашган бўлиб, унинг туби 120 километрни ташкил этади. «Хаббл» телескопи сайёра юзасида отилаётган гейзерларни пайқаган.
Юпитергача бўлган айланма масофа 3 миллиард километрга тенг. Космик аппарат кейинги йилнинг бошида Марс ёнидан учиб ўтади ва 2030 йилда Юпитерга етиб боради. Сайёра орбитаси бўйлаб ҳаракат давомида у Европа билан 49 маротаба учрашади. Миссия 2034 йилда Ганимедга — Юпитер ва Қуёш тизимидаги энг катта табиий йўлдошга қулаш орқали якунланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»