
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. "Жамоани тарк этиш ҳақидаги гап-сўзлар?
Мени бу нарса ташвишга солмайди. Ҳозир мен учун энг муҳими - ўйинларимиз ва машғулотлар давомида бўлаётган воқеалардир.
Қолган нарсалар мени қизиқтирмайди. Жамоа ҳозирги ҳолатдан норози, аммо мен ишонаманки, биз янада кучлироқ бўламиз", - дея Алонсо сўзларини келтиради Madrid Universal.
Аввалроқ матбуотда Алонсо "Реал"ни тарк этиб, фаолиятини "Ливерпул"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Испаниялик мутахассис ушбу ёзда "Реал" бош мураббийлигига тайинланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.