Фото: Getty Images
Буюк Британияда 16 ёшдан кичик бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тақиқ ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат технология вазири Питер Кайлга таяниб, BBC хабар берди.
Today дастури давомида вазир интернет фойдаланувчилари, хусусан, болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун «барча ишни қилишини» билдирди. Шунингдек, у смартфонлар ва ижтимоий тармоқларнинг болаларга таъсирини ўрганадиган тадқиқотлар давом эттирилишини маълум қилди. Кайлнинг таъкидлашича, айни вақтда бу борада «ишончли ва экспертлар томонидан кўриб чиқилган далиллар йўқ».
Кайл ўзининг устувор мақсадларини Интернет хавфсизлик тўғрисидаги қонунига мувофиқ, қўшимча ваколатларни ўз зиммасига олган Ofcom регуляторига йўллаган «стратегик ният мактуби»да баён қилган. Молли Роуз фонди мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, «Ofcom янада жасоратли бўлиши кераклиги»ни таъкидлади.
«Бизнинг тадқиқотимиз аниқ. Жамоатчилик ва ота-оналар технологик компанияларга ғамхўрлик бурчини юклайдиган қонуннинг янгиланишини қўллаб-қувватлайди ва бош вазир якунига етмаган мазкур ишни охиригача олиб бориш учун тез ҳамда кескин ҳаракат қилиши керак», — дейилади хабарда.
Freeths юридик фирмаси вакили Ион Силверман ижтимоий тармоқларнинг тақиқланишини «муаммолар денгизидан томчи» деб атаб, ўсмирлар интернет материалларига киришнинг бошқа усулларини топишини маълум қилди. «Ҳукумат кенг кўламда фикрлаши керак: бу маданий туртки талаб қиладиган муаммо, шунингдек, қонунчилигимиз ҳам технологиялардан ортда қолмай, улардан бир қадам олдинда юриши керак», — дейди у.
Аввалроқ Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре мамлакат ҳукумати 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш ниятида эканини маълум қилганди. Ҳукумат раҳбарининг айтишича, бу «осон кураш» бўлмайди, аммо «болалар ижтимоий тармоқлардаги зарарли контентлардан ҳимояланиши керак».
Ўз навбатида Асвтралияда ҳам 16 ёшгача болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳукумат қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда нафақат ота-оналар, педагоглар, бола тарбияси бўйича мутахассислар билан, балки платформалар билан ҳам маслаҳат қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?