date

Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги кутилмаган келишувлар

Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги кутилмаган келишувлар
АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молиявий институтлари раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган муҳим давра суҳбати якунлари бўйича икки томонлама келишувлар имзолаш маросими ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Савдо вазири Говард Латник иштирокида ўтказилди.

Имзоланган ҳужжатлар тўплами Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлган турли соҳаларни қамраб олиб, АҚШ бизнеси билан ҳамкорликнинг чуқурлашувини таъкидлайди.

Хусусан, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

• Геология вазирлиги ва “Denali Exploration Group” компанияси ўртасида ноёб ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик келишуви;

• Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва “Re Element Technologies” компанияси ўртасида ноёб ер металларига оид лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишуви;

• Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Flowserve” компанияси ўртасида насос станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик келишуви;

• Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Valmont Industries Inc” компанияси ўртасида замонавий сувни тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича келишув;

• Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Palo Alto Networks” компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишув;

• “Uzairways” ва “Boeing” компаниялари ўртасида самолёт етказиб бериш бўйича шартнома;

• “Datacrop” ва “Luis Dreyfus Company” компаниялари ўртасида соя дўккаклари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома;

• “Ўзсаноатэкспорт” ва “Cargill” компанияси ўртасида пахта етказиб бериш бўйича шартнома.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги кутилмаган келишувлар