8
Шимолий Кореялик ҳакерлар жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюталарни ўғирлашга муваффақ бўлди
Фото: AFP
2024 йилда ҳакерлар онлайн платформалар ва блокчейн лойиҳаларни бузиб кириш орқали 2,2 миллиард долларлик криптовалюталарни ўғирлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Chainalysis таҳлилий компанияси маълумотларига келтирилган.
Қайд этилишича, ўғирланган маблағлар миқдори ўтган йилга нисбатан 21 фоизга ошган. Шу билан бирга, улар 2022 йилги рекорд кўрсаткичдан сезиларли даражада кам — ўшанда ҳаккерлар 3,7 миллиард долларлик криптовалюталарни ўғирлаган.
Маълумотларга кўра, ўтган бир йил ичида бу турдаги йирик ўғирликлар сони 2023 йил билан таққослаганда 7,4 фоизга ошиб, 303 тани ташкил этган.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, ҳакерлар томонидан биринчи ярим йилликда ўғирланган маблағлар миқдори қарийб икки баробарга (84 фоизга) ошиб, 1,6 миллиард долларга етган. Аммо иккинчи ярим йилликда ўғирланган маблағлар сони сезиларли даражада камайган.
Chainalysis Шимолий Корея ҳакерларининг фаоллиги ошганини қайд этмоқда: таҳлилий компаниянинг баҳолашича, улар 47 та ҳужум натижасида 1,3 миллиард доллар ўғирлаган (102 фоизли ўсиш). Йил давомида ўғирланган барча криптовалюталарнинг 61 фоизи айнан ушбу мамлакат ҳакерлари ҳисобига тўғри келади.
Ноябр охирларида ҳакерлар Уганда Марказий банкидан 16,8 миллион доллар ўғирлагани маълум бўлганди. Жануби-шарқий Осиёдан бўлган ҳакерлар гуруҳи қўлга киритилган маблағларнинг бир қисмини Японияга ўтказган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Путин Суриядаги вазиятдан фойда кўрган давлат номини айтди
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади