date

Влаховични тўрт йирик клуб хоҳламоқда

Влаховични тўрт йирик клуб хоҳламоқда
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Душан Влахович бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик Европа клубларининг эътибор марказида. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, сербиялик ҳужумчини "Барселона", Мюнхеннинг "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 25 ёшли футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Кекса синьора" билан унинг шартномаси 2026 йил июн ойининг охирида якунланади. Жорий мавсумда Италия А Сериясида Душан Влахович 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Влаховични тўрт йирик клуб хоҳламоқда