Инсоният ҳар йили 1 миллиард егуликни исроф қилиб ташлаб юбормоқда

1 дақиқа ўқиш148
Инсоният ҳар йили 1 миллиард егуликни исроф қилиб ташлаб юбормоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, инсоният ҳар йили 1 миллиард тоннадан ортиқ егуликни исроф қилмоқда. Бу нафақат озиқ-овқат хавфсизлигига, балки сайёрамизга ҳам жиддий босим бермоқда — иссиқхона газлари чиқиндиларининг қарийб 10 фоизи айнан шу исрофлар ҳиссасига тўғри келади.

Бразилиянинг Белем шаҳрида ўтаётган иқлим саммитида мутахассислар ушбу муаммо инсоният учун стратегик хавф эканини яна бир бор таъкидлашди. Уларга кўра, озиқ-овқат чиқиндисига қарши курашиш экологик адолатни мустаҳкамлаш ва келажак авлодлар хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Шу муносабат билан UNEP ва бир қатор халқаро шериклар “Озиқ-овқат йўқотишларида ютуқ” ташаббусини ишга туширди. Лойиҳанинг асосий мақсади — 2030 йилга бориб дунёдаги егуликлар исрофини икки баравар қисқартириш, метан чиқиндиларини камайтириш ва очлик хавфини пасайтириш.

UNEP раҳбари Ингер Андерсеннинг таъкидлашича, озиқ-овқатни тежаш — ҳам бой, ҳам камбағал мамлакатлар учун тенг долзарб вазифа. Чунки егуликни асраш очликка қарши курашда ҳам, атмосферага зарарли газларни камайтиришда ҳам ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Глобал экологик жамғарма қўллаб-қувватлаётган янги дастур мамлакатлар ва шаҳарларга исрофни камайтириш бўйича самарали стратегиялар яратишда ёрдам беради. Шунингдек, ривожланаётган давлатларда синовдан ўтган ечимларни мослаштириш ва кенгайтиришга ҳам хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, озиқ-овқатни асраш — фақат иқтисодий эмас, балки инсоний масъулият ҳамдир. Чунки ҳар исроф қилинган қисм — иссиққа айланган сайёра, ошиб бораётган чиқиндилар ва кўпайиб бораётган очлик демакдир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?