date

Тер Штеген бошқа клуб билан музокара олиб бормоқда

Тер Штеген бошқа клуб билан музокара олиб бормоқда
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген келаси йилда жамоасини ўзгартириши мумкин. Германиялик футболчига Туркиянинг "Бешиктош" клуби яна қизиқиш билдирди.

Клуб ўтган ёзда ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга уриниш қилган эди. Diario Sport маълумотларига кўра, томонлар яна музокараларни бошлади.

Гап ижарага олиш ҳақида бормоқда, шартнома 2024 йил январда кучга кириб, мавсум охиригача давом этиши кутилмоқда. Шунингдек, 33 ёшли дарвозабон ҳақида Англия Премьер-лигаси клублари, жумладан, "Манчестер Юнайтед" ва Франциянинг "Монако" жамоаси ҳам маълумот талаб қилган.

Transfermarkt баҳосига кўра, Марк-Андре тер Штегеннинг қиймати 8 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача имзоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тер Штеген бошқа клуб билан музокара олиб бормоқда