date

АПЛ клублари Йилдиз трансфери учун ҳаракатда

АПЛ клублари Йилдиз трансфери учун ҳаракатда
"Ювентус" клуби футболчиси Кенан Йилдизга Англия Премьер-лигасининг йирик клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. 20 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бораётган "Кекса синьора" раҳбарияти ҳануз келишувга эриша олмаяпти.

Бу вазиятни бошқа европалик топ клублар ҳам диққат билан кузатиб, ёш юлдузни ўз сафига қўшиб олишга тайёр туришмоқда. Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, АПЛ грандлари турк футболчиси трансферини амалга ошириш имкониятларини синчковлик билан ўрганишни бошлаган.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, Йилдизнинг нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда. "Ювентус" эса футболчининг маош талабларини қондиролмаётган бир пайтда, АПЛ клублари унга молиявий жиҳатдан қулай шартларни таклиф қилишга қодир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » АПЛ клублари Йилдиз трансфери учун ҳаракатда