date

Конате: "Ливерпул"дан янги таклиф йўқ...

Конате: "Ливерпул"дан янги таклиф йўқ...
"Ливерпул" ҳимоячиси Ибраима Конате клуб билан шартномасини узайтириш ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Конате сўнгги пайтларда ўзига оид кўплаб нотўғри маълумотларни, жумладан, клуб унга янги таклиф тақдим этгани ҳақидаги хабарларни кўрганини таъкидлади.

Франциялик футболчининг сўзларига кўра, бу маълумотлар ҳақиқатга мос эмас. У ўз вакиллари ҳали ҳам "Ливерпул" билан музокаралар олиб бораётганига аниқлик киритиб ўтди.

- Сўнгги пайтларда матбуотда кўп миш-мишларни ўқидим, масалан, "Ливерпул" менга янги таклиф қилгани ҳақида... Бу қаердан пайдо бўлганини билмайман.

Менинг агентларим ҳали ҳам "Ливерпул" билан музокаралар олиб боришмоқда, - деди Конате Foot Mercato нашрига берган интервьюсида. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари бир неча хорижий гранд клублар футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Конате: "Ливерпул"дан янги таклиф йўқ...