date

Собиқ "Милан" футболчиси фаолиятини якунлади

Собиқ "Милан" футболчиси фаолиятини якунлади
Италия терма жамоаси ва "Милан" клубининг собиқ футболчиси Маттиа Калдара профессионал футболчилик фаолиятини 31 ёшида якунлаганини эълон қилди. Калдаранинг сўзларига кўра, тиззасидаги оғир жароҳатдан сўнг у аввалги даражасига қайта олмаган.

"Азиз футбол, мен сен билан хайрлашаман. Бу ойлар мен учун жуда оғир бўлди. Мен тиззамни жароҳатлаганимдан сўнг ҳаётим қандай ўзгарганини гапирмоқдаман. Мен аввалги Калдара бўлиб қайта олмадим", - деди футболчи.

31 ёшли Калдаранинг сўнгги клуби "Модена" бўлди. Шунингдек, у "Милан", "Специя", "Аталанта" ва бошқа клубларда ҳам ўйнаган.

Калдара Италия терма жамоаси сафида иккита ўйинда майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собиқ "Милан" футболчиси фаолиятини якунлади