Алишер Навоий вафотининг 524 йиллиги муносабати билан Туркия Қўлёзмалари Жамияти (ТYЕК) томонидан ташкил этилган «Алишер Навоий куллиёти» кўргазмаси Сулаймония қўлёзма кутубхонасида очилди, деб ёзди Xabar.uz нашри.
ТYЕК раҳбари, доктор Жошкун Йилмаз кўргазманинг очилишида сўзга чиқиб, муассаса томонидан қўлёзмалар бўйича турли дастурлар ташкил қилинганлиги ва бу дастурлар билан тарихий давомийликни сақлашга ҳаракат қилганликларини таъкидлади.
«Биз чуқур сиёсий ва илмий анъанага эга бўлган халқмиз. Навоий, шубҳасиз, анъанамизнинг энг муҳим намояндаларидан биридир. Бу қадрли инсонни хотирлаш мақсадида ушбу кўргазмани ташкил қилдик. Устозимиз Гунай Кутга бу йўлдаги меҳнатлари ва бугунги кўргазмадаги иштироклари учун миннатдорчилик билдираман», – дейди у.
2024 йилги Маданият ва санъат бўйича Президентлик олий мукофоти билан тақдирланган фахрий профессор ва «Алишер Навоий куллиёти»нинг ношири Гунай Кут ўзининг «Алишер Навоий: шоир, мутасаввиф ва давлат арбоби» номли нутқида Навоийнинг чағатой турк тилининг асосчиси ва кўплаб асарлар яратган илм арбоби эканлигига тўхталди.
«У жами 29 та асар яратган. Булар орасида девонлар, ҳамса, маснавий, тазкира, тил ва тарихга оид асарлар, диний, ахлоқий, биографик асарлар ва ҳужжатлар бор. Бу маънода Навоий жуда самарали олимдир. Унинг асарлари ҳақида гап кетганда, унга энг яқин исмлар котиб Чалабий ва Ламидир» – дейди Олима Навоийнинг кўп қиррали шоир ва ёзувчи эканлигини таъкидлаб.
Гунай Кут Навоийнинг кўплаб асарлари туркий тилда нашр этилганига эътибор қаратди.
«Докторлик диссертациямни Алишер Навоийнинг ижоди бўйича қилдим ва унда устозларим Али Ниҳат Тарлан ва Решит Раҳмети Аратнинг ҳиссалари жуда катта. Устозим Тарлан адабиётшунос, Решит Раҳмети эса тилшунос эди. Улардан жуда қимматли маълумотлар ўргандим. 1965 йилда диссертацияни тамомладим ва шу билан Навоий бўйича тадқиқотлар бошланди. Бугунги кунга қадар бир қанча қимматли ва оригинал асарлар нашр этилди. Шулардан бири Туркия Қўлёзмалар Жамияти раҳбариятининг илтимоси билан «Алишер Навоий куллиёти» бўйича қилган ишим бўлди. Ушбу асарни Навоий вафотининг 523 йиллигига нашр этилиши ва бу дастурнинг ташкил этилиши мени жуда қувонтирди», – дея қўшимча қилди у.
Навоий ижодиёти билан шаклланган адабиёт тарихига ойдинлик киритиш, унинг тил ва адабиётга бетакрор таъсирини англаш мақсадида тайёрланган кўргазмани 17 январга қадар томоша қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин