21:15 / 21.01.2025
238

Исроил армияси қўмондони истеъфога чиқади

Исроил армияси қўмондони истеъфога чиқади
Фото: Yonatan Sindel/Flash90
Исроил Мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) штаб бошлиғи генерал-лейтенант Герци Ҳа-Леви шу йилнинг март ойида истеъфога чиқишини маълум қилди. У ҲАМАС террорчилари томонидан 2023 йил 7 октябрда амалга оширилган ҳужумни қайтара олмагани учун «жавобгарликни тан олган ҳолда ўз лавозимини тарк этмоқда», деб ёзди The Times of Israel.

Ҳа-Леви ваколат муддати тугашига 10 ой қолганда, 6 март куни истеъфога чиқади. Бу ҳақда у бош вазир Бинямин Нетаняҳу ва мудофаа вазири Исраэл Кацга мактуб юборди.

Қолган олти ҳафта ичида Ҳа-Леви Исроил армиясининг 7 октябрдаги муваффақиятсизликлари ҳақидаги ҳисоботи устида ишлашни режалаштирмоқда.

2024 йил апрел ойида Исроил ҳарбий разведкаси раҳбари генерал-майор Аарон Ҳалива истеъфога чиққан эди. У ҳам 7 октябр кунидаги муваффақиятсизликлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. The New York Times хабарига кўра, Исроил разведка идоралари Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи ҳарбий режалари ҳақида 2023 йил 7 октябрдан бир йилдан кўпроқ вақт олдин хабар топган, аммо жиддий қабул қилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг