date

Саудия Арабистонига ўзбек сайёҳлари оқими 68%га ошди

Саудия Арабистонига ўзбек сайёҳлари оқими 68%га ошди
2025 йил январь-октябрь ойларида Саудия Арабистонига 237,1 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу рақам ўтган йилга нисбатан 68% кўпдир.

Ўзбекистонликларнинг бу мамлакатга ташриф буюришдаги асосий мақсад зиёрат ва туризм бўлиб, бу йўналишда 197,9 минг киши сафар қилган. Шунингдек, 38,2 минг нафар фуқаро қариндошларини кўриш учун борган.

Бундан ташқари, 924 киши даволаниш, 66 киши хизмат сафарида бўлиш ва 31 киши ўқиш мақсадида Саудия Арабистонига ташриф буюрган. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукуматининг қарорига кўра, келгуси йилдан бошлаб ҳаж зиёратига борувчи фуқаролар учун мажбурий тиббий кўрик жорий этилади.

Ушбу маълумотномасиз қиролликка кириш имкони бўлмайди. Шунингдек, юрак, буйрак, ўпка ва жигар каби оғир сурункали касалликларга чалинган, оғир руҳий касалликлар, деменция ва даволанаётган онкологик касалликларга эга зиёратчилар ҳажга қўйилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонига ўзбек сайёҳлари оқими 68%га ошди