
Қўшма Штатлар Украина президенти Владимир Зеленскийни хавфсизлик кафолатлари бўйича таклиф этилган шартларни қабул қилишга ундаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда The Telegraph нашри ўз манбаларига таяниб маълум қилди.
Нашрда қайд этилишича, АҚШ томони Украинага хавфсизлик кафолатларига доир “энг юқори даражадаги” таклифни қабул қилишни тавсия қилган. Агар Киев бу шартларга рози бўлмаса, умуман хавфсизлик кафолатларисиз қолиш хавфи мавжудлиги таъкидланмоқда.
Манбалар ушбу таклифни “платина стандарт” деб атаб, уни АҚШ томонидан берилган энг жиддий ва қатъий вариант сифатида баҳолаган. Шу билан бирга, Украина ва Европа давлатлари АҚШнинг амалдаги етакчиси Дональд Трамп таклиф этган йўналишдан рози экани айтилмоқда.
Айни пайтда хавфсизлик кафолатларининг аниқ мазмуни ва шартлари очиқланмаган. Шу боис, таклифнинг тафсилотлари ҳамон махфий сақланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.