
АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) раҳбарлик қилиб келаётган Илон Маск меҳнат вазири Лори Чавеснинг ҳукумат молиялаштираётган ташқи манбалар ҳақидаги ҳисоботини эшитиб кулиб юборди.
“Биз 'Америка охирги' тамойили доирасида ташқи ёрдам дастурларини бекор қилиб, 250 миллион доллар тежадик. Бунга Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни молиялаштириш каби лойиҳалар ҳам киради. Бундай нарсаларга бизнинг маблағимиз сарфланиши мантиққа тўғри келмайди. Биласизми, бу хорижий (ёрдамлар) ҳақида гап кетганда... DOGE’га раҳмат”, дейди.
Бу эса Tesla раҳбарининг кулгисига сабаб бўлди.
“Баъзи нарсалар шу қадар бемаъники, ишониб бўлмайди. Ўзбекистон пахта фермерларига, бу худди комедик саҳна кўринишига ўхшайди”, дейди Маск.
“Ҳа, баъзи нарсалар мантиққа тўғри келмайди”, дея жавоб берган Чавес.
АҚШ Меҳнат вазирлиги 38 миллион доллардан ортиқ хорижий ёрдам дастурларини бекор қилган эди, жумладан Ўзбекистоннинг пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга қаратилган лойиҳа учун ажратилган маблағни ҳам. Бу қарорни меҳнат вазири Лори Чавез-ДеРемер эълон қилди.
“Меҳнат вазири сифатида биринчи кунимданоқ, Америка ишчиларини биринчи ўринга қўйиш вазирликдаги асосий устувор вазифамиз бўлишини ваъда қилган эдим. Президент Трампнинг кўрсатмасига биноан, биз бу вазифани бажаришга дарҳол киришдик. Ўтган ҳафта вазирлик бир нечта хорижий ёрдам грантларини бекор қилди ва натижада 38 миллион доллардан ортиқ маблағни тежадик”, деган эди Чавес-ДеРемер Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаатида.
Ўзбекистон қанча ёрдам олган?
Вазирлик маълумотига кўра, “Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш” лойиҳаси “халқаро меҳнат стандартларига риоя қилинишини тарғиб қилиш бўйича ишчилар ва иш берувчиларнинг имкониятларини кучайтириш орқали Ўзбекистон пахта саноатида меҳнат шароитларини яхшилаш ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш”ни мақсад қилган эди.
2022 йил август ойида бошланган ушбу дастур дастлаб 2026 йил декабригача давом этиши белгиланган. 2022 йилда лойиҳа учун 2 миллион доллар ажратилган, 2025 йилда эса қўшимча 1 миллион доллар ажратилиши режалаштирилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар