date

Рамушнинг кеч голидан сўнг ПСЖ ғалаба қозонди

Рамушнинг кеч голидан сўнг ПСЖ ғалаба қозонди
ПСЖ 1 ноябр куни Лига 1 доирасидаги 11-турда "Ницца" устидан қийин ғалабага эришди. "Парк де Пренс"да бўлиб ўтган учрашувда парижликлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги ягона голни асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Гонсалу Рамуш киритди. ПСЖ учрашувни фаол бошлади ва дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олди.

Баркола, Кварацхелия ва Витинья бир неча хавфли ҳужумлар ташкил этишди, аммо меҳмонлар дарвозабони Мехди Диуф зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ПСЖ босимни ошириб, "Ницца" ҳимоясини синовдан ўтказди, лекин Витинья ва Рамушнинг зарбалари ўз мақсадига етмади, тўп бир неча бор дарвоза устуни ва тиргакка тегиб қайтди.

Бош мураббий Луис Энрике ўйинга ўзгартиришлар киритиб, тезлик қўшиш мақсадида Дембеле ва Ли Кан-Инни майдонга туширди. Шунга қарамай, вақт ўтиб борар, ҳисоб эса очилмас эди.

90-дақиқада ПСЖ ҳал қилувчи ҳужумни амалга оширди. Ўнг қанотдан йўлланган узатмадан сўнг Рамуш ҳаво курашида устунликни қўлга киритиб, бош билан аниқ зарба берди.

Диуф бу тўпни қайтара олмади — 1:0. Бу гол парижликларга муҳим уч очкони тақдим этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рамушнинг кеч голидан сўнг ПСЖ ғалаба қозонди