Марказий Осиёда аҳоли пулни нималарга кўп сарфлайди?

1 дақиқа ўқиш527
Марказий Осиёда аҳоли пулни нималарга кўп сарфлайди?

“Numbeo” платформаси маълумотларига кўра, Марказий Осиё давлатларида аҳолининг асосий харажатлари озиқ-овқат ва уй-жой тўловларига тўғри келади. Қолган сарфлар — кийим-кечак, транспорт, спорт ва дам олиш учун анча кам. Бу ҳолат минтақадаги кўплаб оилалар, биринчи навбатда, асосий эҳтиёжларни қондиришга интилаётганини кўрсатади.

Тожикистон бу йўналишда етакчи бўлиб, аҳоли даромадининг 37 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди. Уй-жой ижараси 20 фоиз, ресторанлар 15 фоиз, транспорт 11 фоизни ташкил этади. Кийим-кечак ва дам олишга сарфланган маблағ энг кам — 6 ва 5 фоиз атрофида.

Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам манзара шунга ўхшаш: озиқ-овқат ва уй-жой харажатлари оилавий бюджетнинг қарийб ярмини ташкил этади. Қирғизистонда озиқ-овқат улуши 28 фоиз, ижара 25 фоиз, Қозоғистонда эса мос равишда 30 ва 23 фоиз.

Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳам вазият ўхшаш. Туркманистонда озиқ-овқат харажатлари 35 фоиз, уй-жой тўловлари салкам 30 фоизни ташкил қилади. Ўзбекистонда эса спорт ва ҳордиққа ажратиладиган маблағ — 7 фоиз — минтақадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Марказий Осиёда аҳоли пулни нималарга кўп сарфлайди?

Бошқа МДҲ давлатларида ҳам аҳоли харажатларининг тузилиши деярли бир хил. Россияда озиқ-овқат учун 29 фоиз, Беларусда 29,3 фоиз, Арманистон ва Озарбайжонда эса озиқ-овқат, ижара ва ресторанлар харажатлари биргаликда умумий бюджетнинг 60 фоизидан ортиғини ташкил этади.

Мутахассислар фикрича, бу рақамлар Марказий Осиё аҳолиси даромадининг катта қисми асосий эҳтиёжларга кетишини ва сарфларнинг ҳали ҳам ҳаётий заруратлар доирасида эканини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?