date

Удинезе Аталантани минимал ҳисобда мағлуб этди

Удинезе Аталантани минимал ҳисобда мағлуб этди
Сўнгги ўйинларда дуранг натижалар қайд этаётган "Аталанта" жамоаси шанба куни турнир жадвалидаги қўшниси "Удинезе" меҳмони бўлди. Бергамоликлар бу ўйинда муваффақиятсизликка учради, чунки улар бутун 90 дақиқа давомида рақиб дарвозасига атиги бир марта зарба йўллашди.

Мезбонлар "Аталанта"га тезкор ҳужум ташкил этиш имкониятини беришди ва Давиде Дзаппакоста бу ҳужумни гол билан якунлашга яқин бўлди, бироқ бу вазиятда офсайд қайд этилди. 37-дақиқада эса Камалддин Сулемана ҳисобни очиш имкониятига эга бўлди, аммо тўпга тўғри зарба бера олмади ва имкониятни бой берди.

Жавоб ҳужумида Ҳасан Камара пасини Николо Дзаньоло голга айлантириб, "Удинезе"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Иккинчи бўлимда иккала жамоа ҳам хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўла олишмади.

Ушбу ғалабадан сўнг 15 очкога эга "Удинезе" турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, "Аталанта" эса 13 очко билан ўнинчи ўринда жойлашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Удинезе Аталантани минимал ҳисобда мағлуб этди