
Тунис Футбол Федерацияси матбуот котиби Қайс Режес Россия миллий жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиши мумкинлиги ҳақида изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, "Россия билан учрашув келаси йилнинг ноябрь ойидан олдин бўлмайди.
Биз ўйинга тайёрмиз, аммо ҳозирча Тунис жамоасининг деярли барча жадвали бошқа ўйинлар билан банд." Маълумки, Тунис терма жамоаси келаси ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган. Тунис ва Россия миллий жамоалари ҳозиргача фақат бир марта тўқнаш келган.
2002 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Россия Тунисни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўша учрашувда голларни Егор Титов ва Валерий Карпин киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар