
Собиқ "Барселона" футболчиси Альфонсо Перес каталон клубининг қанот ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди. Переснинг фикрига кўра, Ямал ажойиб футболчи, аммо унинг атрофида нотўғри тасаввур шаклланмоқда.
"Юксак салоҳиятга эга ёш футболчига яхши мураббийлик ва йўл-йўриқ кўрсатилиши жуда муҳим. Акс ҳолда, у хатога йўл қўйиши мумкин.
Тўғри етакчилик орқали у узоқ йиллар давомида "Барселона" ва терма жамоа учун муҳим ўйинчи бўлиб қолиши мумкин", - дея Переснинг сўзларини келтиради As нашри. Ламин Ямал 2023 йилдан бери "кўк-анорранглилар" сафида тўп сурмоқда.
Жорий мавсумда 18 ёшли вингер етти ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва бешта голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар