
Қаҳва саноати вакиллари фикрича, кетма-кет ҳосилдорлик танқислиги кузатилган йиллардан сўнг, глобал қаҳва захираларини тиклаш учун камида икки йилдаги барқарор ва серҳосил мавсумлар зарур бўлади. Бу хулоса 4-июл куни Бразилияда бўлиб ўтган Coffee Dinner & Summit тадбирида билдирилди.
2025-йил бошида глобал қаҳва нархлари тарихий рекорд даражага етди. Нархларнинг кўтарилиши, асосан, ишлаб чиқаришдаги узилишлар ва барқарор даражадаги, айрим бозорлар бўйича эса ошиб бораётган талаб билан боғлиқ. Ҳатто Бразилияда 2026-2027 мавсумида кутилаётган катта ҳосил ҳам истеъмолчиларга тезкор енгиллик олиб келмаслиги мумкин.
Cоохупе кооперативи компанияси тижорат бўйича суперинтенденти Луиз Фернандо доц.Реис бу ҳақда қуйидагича изоҳ берди:
“Жорий йилги ҳосилдан кейинги мавсумда захираларни тўлдиришга эриша оламиз, деб ўйламайман. Бунинг учун камида икки йил кетма-кет яхши ҳосил олишимиз керак бўлади.”
Халқаро савдо компанияси Лоуис Дрейфус Cомпанй қаҳва тадқиқотлари бўйича директори Чарлз Чиаполино эса қуйидагича таъкидлади:
“Тўрт йил аввалги захира даражасига қайтиш учун, ҳамма нарса ижобий кечган тақдирда ҳам, камида икки йиллик юқори ҳосилдорлик керак бўлади. Бироқ глобал иқлим шароитининг кетма-кет икки йил барқарор бўлиши — деярли имконсиз ҳолат.”
Колумбия Қаҳва Етиштирувчилари Федерацияси бош директори Герман Баҳамон ҳам глобал талаб барқарор ёки айрим минтақаларда ўсиб бораётган бир пайтда, захираларни тўплашнинг амалда мураккаблигини таъкидлади:
“Талаб ҳозирги даражада барқарор ёки ўсишда давом этаётган пайтда ҳеч ким катта миқдорда захира йиға олмайди.”
Cоохупе вакили Реиснинг айтишича, Бразилияда 2026-2027 йилги мавсумда юқори ҳосил бўлиши мумкин, аммо мамлакатда кенг тарқалган арабика нави ҳар икки йилда бир марта юқори ҳосил берадиган сиклга эга. Шунинг учун 2027-2028 йилги мавсумдаги ҳосилдан юқори натижа кутиш қийин бўлиши мумкин.
Глобал қаҳва бозоридаги танқисликни бартараф этиш тезкор жараён эмас. Мутахассисларнинг фикрича, барқарор таъминотни тиклаш учун нафақат об-ҳавога, балки бозор мувозанатига ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашиш талаб этилади. Шунинг учун яқин йилларда қаҳва нархлари юқори бўлиб қолиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар