
Исроил ҳукумати БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатувчи агентлиги — UNRWAнинг Ғазо секторидаги гуманитар фаолиятини расман таъқиқлади.
Бу қарор Халқаро жиноий суднинг 22 октябрь куни Исроилга агентлик ишига тўсқинлик қилмаслик ҳақидаги чақириқларидан сўнг қабул қилинди.
Исроил расмийси шундай деди:
“UNRWA энди ҳеч қачон Ғазога қадам босмайди.”
Маълумотларга кўра, Исроил бу ҳақда АҚШ маъмуриятини ҳам хабардор қилган ва агентликнинг инсонпарварлик ёрдамларига қатнашишига қатъиян қарши эканлигини билдирган.
Айни пайтда UNRWA омборларида минглаб юк машиналарига тенг озиқ-овқат захиралари сақланмоқда. Бу захиралар Ғазо аҳолисини камида уч ой давомида таъминлаш имконини беради. Шунингдек, вайрона бўлиб қолган шаҳарларда 1,3 миллион фаластинлик учун бошпана қуриш материаллари ҳам тайёр ҳолда турибди.
Бироқ Исроил рухсат бермаётгани сабабли, бу ёрдамлар ҳануз аҳоли қўлига етмаяпти. Натижада, минглаб фаластинликлар озиқ-овқат ва бошпана етишмовчилигидан азият чекяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!