date

Глобал истеъдодлар учун кураш кучаймоқда

Глобал истеъдодлар учун кураш кучаймоқда
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг навбатдаги босқичи товарлар эмас, балки инсон капитали – муҳандислар, технолог мутахассислари ва сунъий интеллект соҳасидаги олимлар устидан назоратга айланиши мумкин. Бу борадаги кескинлик яқинда яна бир бор ўз аксини топди: iPhone ишлаб чиқарувчи Фохcонн компанияси Ҳиндистонда фаолият юритаётган юзлаб хитойлик муҳандис ва техникларни мамлакатга қайтаришга чақирди.

Bloombergънинг 2-июлдаги хабарига кўра, бу қарор Хитой расмийларининг хорижга билим ва технологиялар оқимини чеклашга қаратилган стратегиясининг бир қисми бўлиши мумкин. Январ ойида Пекин маҳаллий ҳукуматларга ва регуляторларга Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёга технологияларни экспорт қилиш ва у ерда ишлашни чеклаш бўйича оғзаки кўрсатмалар бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу ҳолат Apple каби компаниялар учун жиддий муаммо туғдиради. Компания ишлаб чиқариш занжирларини Хитойдан Ҳиндистон ва Ветнамга кўчириш орқали тарифлар ва геосиёсий хатарларни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Apple раҳбари Тим Кукнинг сўзларига кўра, 2025-йилнинг учинчи чорагига қадар АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг “асосий қисми” Хитойдан ташқарида, айнан Ҳиндистон ва Ветнамда ишлаб чиқарилади.

Бироқ бу кўчириш жараёни Хитой иқтисодиёти учун оғриқли бўлиши аниқ. Apple Хитойда 5 миллионга яқин иш ўрни яратган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ишлаб чиқариш соҳасида. Фохcонн ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ходимларини чет элга юборишига тўсиқлар қўйиш қисқа муддатда фойдали кўринса-да, узоқ муддатда Ҳиндистоннинг жавоб чоралари, жумладан, технологик ва дипломатик босимлар, кучайиши мумкин.

Бундан ҳам хавфлироқ йўналиш эса технологик билимларнинг глобал ҳаракатига нисбатан чекловлардир. Хитой ноёб ер элементлари бўйича дунё бозорида етакчи бўлиб қолмоқда. Бу материаллар АИ, электромобиллар ва замонавий ҳарбий техника ишлаб чиқаришда муҳим ўрин тутади. Пекин аллақачон баъзи технологиялар экспортига тўлиқ тақиқ қўйгани маълум бўлди. Бундан ташқари, Хитой ҳукумати техник билимга эга хитойлик мутахассислар рўйхатини тузмоқда ва уларнинг хорижга чиқишига чекловлар қўймоқда.

Сунъий интеллект соҳасида ҳам эҳтиёткорлик кучаймоқда. Март ойида Тҳе Информатион ахборотига кўра, Пекиндаги DeapSeek стартапининг айрим ходимларига чет эл сафарларига чиқиш тақиқланган. Бу Хитойнинг ўз мутахассисларини ушлаб қолишга ва хорижга билим чиқишини чеклашга жиддий ёндашаётганидан дарак беради. Айниқса, Мета ва бошқа Силикон водийси компанияларида фаолият юритаётган хитойлик АИ мутахассислар Пекин учун катта стратегик қийматга эга.

Бу услуб янги нарса эмас – Хитой бошқа давлатлар, хусусан, Тайвандан юқори малакали мутахассисларни жалб қилишга доим интилган. Мисол учун, таниқли чип муҳандиси Лян Монг Сонг 2017-йилда ТСМC компаниясидан кетиб, Шанхайдаги СМИC компаниясига раҳбарлик қилган эди. Бу каби ҳолатлар Хитойнинг халқаро миқёсдаги истеъдодлар курашида фаол иштирокини кўрсатади.

Натижада, дунё энди фақат маҳсулотлар учун эмас, балки билим, инновация ва интеллектуал салоҳият учун ҳам глобал “совуқ уруш” ҳолатига кириб бормоқда. Хитой ва АҚШ ўртасидаги бу янги майдон – “истеъдодлар уруши” – яқин йилларда глобал технологик рақобатнинг энг муҳим фронтига айланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Глобал истеъдодлар учун кураш кучаймоқда