date

Каррагер: "Ливерпул" январда ҳимоячи олиши керак


Машҳур "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагернинг фикрича, Арне Слот жамоаси қишки трансфер ойнасида кучайишга муҳтож. "Қизиллар" ёзги трансферлар вақтида янги футболчилар учун катта маблағ сарфлашди, бироқ асосий эътибор ҳужум чизиғини мустаҳкамлашга қаратилган эди.

"Ливерпул" январ ойида янги футболчи сотиб олиши керак. Улар марказий ҳимоячига муҳтож, – деди Sky Sports эксперти Жейми Каррагер.

Мерсисайдликлар Марк Гехини қўлга киритишга қизиқиш билдиришни давом этмоқда. "Кристал Пэлас" сардорини сотиб олишга бўлган уринишлар ёзда амалга оширилган эди, аммо келишув амалга ошмай қолган.

Жорий Премьер-лига мавсумининг 11-туридан сўнг "Ливерпул" турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер: "Ливерпул" январда ҳимоячи олиши керак