
Италия А Сериясининг кейинги турида марказий ўйин сифатида "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги дерби учрашуви бўлиб ўтади. Собиқ "Милан" ҳужумчиси Мбайе Ньянг ўзининг дербиларга оид хотиралари билан ўртоқлашди.
Унинг энг ёрқин хотиралари 2016-йил январ ойидаги ўйинга бориб тақалади. Ўшанда "Милан" рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
"Бу 2016-йил 31-январ куни эди. Биз 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва мен ўша учрашувда учинчи голни урдим.
Ҳамма менинг дербида гол уришни орзу қилганимни биларди. Бу ҳақда болалигимдан ўйлардим ва ўша оқшом бу орзуйим амалга ошди", - дейди Ньянг pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.
"Милан" ва "Интер" якшанба куни ўзаро тўқнаш келишади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.