date

АҚШ ва Жанубий Корея янги савдо келишуви ҳақида эълон қилди

АҚШ ва Жанубий Корея янги савдо келишуви ҳақида эълон қилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишига кўра, Вашингтон ва Сеул савдо бўйича янги келишувга эришган. Бу ҳақда у Жанубий Корея президенти Ли Же Мён билан Кёнгжу шаҳрида кечки овқатдан олдин берган баёнотида айтиб ўтди.

Трампнинг сўзларига кўра, томонлар келишувнинг асосий қисмини деярли якунлашган. Унинг баёнотидан сўнг, Жанубий Корея вонаси 0,54 фоизга мустаҳкамланди.

Келишувсиз бўлган тақдирда, Жанубий Корея автомобиль ва пўлат ишлаб чиқарувчилари 15 фоизлик бож ўрнига 25 фоиз бож тўлашларига тўғри келган бўлар эди. Бу эса уларни АҚШ билан аллақачон шартномага эга бўлган Япония компанияларига нисбатан ноқулай ҳолатга қўйган бўлар эди.

Трамп ва Ли ўртасидаги саммит АҚШ президентининг Осиё бўйлаб уч кунлик сафарининг бир қисми сифатида Малайзиядан бошланган эди. Рейтерс маълумотларига кўра, мамлакатлар ўртасида 350 миллиард доллар ҳажмидаги инвестиция пакети бўйича баъзи келишмовчиликлар мавжуд.

Сеул жонли маблағлар улушини камайтиришни ва кредитлар ҳамда кафолатларни оширишни истамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Жанубий Корея янги савдо келишуви ҳақида эълон қилди