
АҚШ ҳукумати Тайванга 11,1 миллиард долларлик қурол сотишни маъқуллади. Бу орол давлатига кўрсатилган энг йирик ҳарбий ёрдам пакети ҳисобланади.
Мазкур қурол етказиб бериш битими АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти давридаги иккинчи шартнома ҳисобланади. Ушбу қарор Хитойнинг Тайванга нисбатан ҳарбий ва дипломатик босими кучайган бир пайтда қабул қилинди.
Хитой Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. Ёрдам пакетига саккиз турдаги қуроллар киради: HIMARS ракета тизимлари, гаубицалар, Javelin танкка қарши мажмулар, Altius камикадзе-дронлари ва бошқа техникалар учун эҳтиёт қисмлар.
Тайван Мудофаа вазирлиги ушбу қуроллар мамлакат мудофаа қудратини кучайтириб, минтақада барқарорликни таъминлашга ёрдам беришини билдирди. Ҳозирда битим АҚШ Конгрессига хабар қилинган босқичда.
Назарий жиҳатдан конгрессменлар битимни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга, бироқ Конгрессда Тайванни қўллаб-қувватлаш кенг ва икки томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Тайван президенти Лай Син-де аввалроқ 2026–2033-йилларга мўлжалланган қўшимча 40 миллиард долларлик мудофаа бюджети ҳақида эълон қилган эди.
У миллий хавфсизлик масаласида ҳеч қандай муроса бўлмаслигини таъкидлаган. Хитой АҚШнинг ушбу қарисини кескин танқид қилиб, бундай қурол етказиб бериш Тайвань бўғозига тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришини билдирган ҳамда Тайван билан ҳарбий ҳамкорликни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.