date

Россияда Гонконг гриппи авж олмоқда

Россияда Гонконг гриппи авж олмоқда

Россия ҳудудларида мавсумий грипп билан касалланиш ҳолатлари кескин кўпаймоқда. Мутахассислар таъкидлашича, айни пайтда мамлакат бўйлаб ҳар юз нафар аҳолидан бири грипп инфекциясига чалинаётгани қайд этилмоқда. Айрим минтақаларда эса бир ҳафта ичида беморлар сони қарийб икки баробарга ошган. Шифокорлар ва эпидемиологлар мавжуд вазиятни доимий назоратга олган ҳолда, эпидемиянинг энг юқори босқичи ҳали олдинда эканини огоҳлантирмоқда.

Тиббиёт ходимларининг маълум қилишича, жорий куз-қиш мавсумида гриппнинг асосий тарқалаётган тури сифатида Гонконг гриппи — A (H3N2) штамми устунлик қилмоқда. Ушбу вирус юқори юқувчанликка эга бўлиб, тез суръатларда ривожланиши ва жиддий асоратларга олиб келиши билан хавфли ҳисобланади. Айниқса, ҳомиладор аёллар, ёш болалар, кексалар ҳамда сурункали касалликларга чалинган шахслар хавф гуруҳига киради.

Мутахассислар қайд этишича, Гонконг гриппи ўткир вирусли касаллик бўлиб, асосан нафас йўлларини зарарлайди. Касаллик юқори ҳарорат кўтарилиши, кучли интоксикация, мушакларда оғриқ, бош оғриғи билан намоён бўлади. Айрим ҳолатларда кўнгил айниши, иштаҳа пасайиши ва ҳазм тизими фаолиятининг бузилиши ҳам кузатилиши мумкин.

Маълумот учун, ушбу грипп штамми илк бор 1968 йилда Гонконг шаҳрида аниқланган. Бугунги кунда у мутацияга учраган ҳолда мавсумий грипп сифатида дунёнинг турли ҳудудларида тарқалишда давом этмоқда. Шифокорлар аҳолини ўз саломатлигига бефарқ бўлмасликка, илк аломатлар пайдо бўлиши билан тиббий ёрдамга мурожаат қилишга ва профилактика қоидаларига қатъий риоя этишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россияда Гонконг гриппи авж олмоқда