
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Токиода бўлиб турибди. Давлат раҳбарини Ханэда халқаро аэропортида Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ҳамда бошқа расмийлар кутиб олишди.
Президентни Японияда ишлаётган ва ўқиётган ватандошлар ҳам самимий кутиб олишди. Давлат раҳбари улар билан мулоқот қилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, чет элда яшаб турган фуқароларнинг режалари ва мақсадлари ҳақида фикр алмашилди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 19–20 декабр кунлари бўлиб ўтади.
Унда Япония императори Нарухито, бош вазир Санаэ Такаичи, ишбилармонлар ва илмий доиралар вакиллари билан учрашувлар, шунингдек, "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.