date

Россия 4,3 минг ноқонуний мигрантни чиқаради

Россия 4,3 минг ноқонуний мигрантни чиқаради
Россияда "Ноқонуний-2025" операцияси доирасида мамлакатдан 4,3 мингдан ортиқ чет эллик чиқариб юборилади. Бу ҳақда Москва вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Татьяна Петрова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, судлар Россия қонунчилигини бузган мигрантларни чиқариб юбориш бўйича 4,3 мингдан ортиқ қарор қабул қилган. Операция давомида миграция соҳасида 15,7 мингга яқин қонунбузарлик аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари минглаб миграция қонунчилиги бузилишларини қайд этди. 10 мингдан ортиқ протокол Россияда бўлиш муддатлари ва қоидаларини бузганлик учун тузилган, 2,1 мингдан ортиқ протокол эса чет элликларнинг ноқонуний меҳнат фаолияти билан боғлиқ.

Бундан ташқари, мигрантларнинг меҳнатини рухсатсиз ишлатган иш берувчиларга нисбатан ҳам 1,6 мингдан ортиқ маъмурий иш қўзғатилган. Шунингдек, терговчиларнинг маълумотига кўра, 748 та жиноят иши очилган.

Энг кўп учрайдиган қонунбузарликлар орасида келганларни сохта рўйхатга олиш (430 та ҳолат) ва миграцияга оид ҳужжатларни қалбакилаштириш (235 та ҳолат) қайд этилган. Бундан ташқари, ноқонуний наркотик моддалар савдосига алоқадор жиноятлар бўйича 29 та иш, бошқа қонунбузарликлар бўйича эса 24 та иш очилган.

Операциянинг биринчи босқичи 16-25 июн кунлари, иккинчи босқичи эса жорий йилнинг 13-22 октябр кунлари ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия 4,3 минг ноқонуний мигрантни чиқаради