
Москвадаги "Спартак"нинг собиқ ҳимоячиси Эдуард Мор Матвей Сафоновнинг ФИФА Қитъаларо кубоги финалидаги ютуғи кўламини дарҳол англаб етиш қийинлигини таъкидлади. Россиялик дарвозабон "Фламенго"га қарши ўйинда кетма-кет тўртта пенальти зарбасини қайтарди ва жамоасига совринни олиб келди.
"Бу бизнинг футболчиларимизнинг хориждаги энг муҳим уч ютуғи қаторига киради: Аленичевнинг Еврoкубок финалларидаги голлари, Андрей Аршавиннинг покери ва Сафоновнинг ақлбовар қилмас саргузашти", деди Мор "Матч ТВ" эфирида. Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Аленичев УЕФА Кубоги соҳиби ҳамда Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади.
У ушбу турнирлар финалларининг ҳар бирида гол урган. Андрей Аршавин эса Лондоннинг "Арсенал"и сафида "Энфилд"даги "Ливерпул" дарвозасига тўртта гол уриб, покер қайд этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.