
Даниялик ҳужумчи Расмус Хёйлунн Италия Суперкубоги ярим финалида гол урди. Унинг жамоаси “Милан”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди улар финалда “Интер” – “Болонья” жуфтилигининг ғолиби билан тўқнаш келади. Учрашувдан сўнг Хёйлунн натижани шарҳлар экан, жамоа учун хурсанд эканини таъкидлади: “Жамоа учун жуда хурсандман, умид қиламанки, яқин орада совринни қўлга киритамиз.
Бунинг учун яна битта ўйинда ғалаба қозониш керак. Кубок ҳар доим яхши.
Финалда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ — “Интер” бўладими ёки “Болонья”,” — дея футболчининг сўзларини pianetamilan.it келтиради. А Серия турнир жадвалида эса “Наполи” ҳозирча “Милан”дан ортда қолмоқда ва учинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.