date

Дриблинглар рейтингида Ламин Ямал етакчи, Мбаппе учинчи


«Барселона» вингери Ламин Ямал жорий мавсумда Европанинг беш етакчи лигаси футболчилари орасида муваффақиятли дриблинглар бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этмоқда. Squawka маълумотига кўра, 18 ёшли футболчи Ла Лига доирасида рақибини бирга-бир вазиятда 69 марта алдаб ўтган.

Бу натижа топ-чемпионатларда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Иккинчи ўринда «Тоттенхэм» вакили Муҳаммад Қудус 48 та дриблинг билан бормоқда.

Кучли учликни Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 47 та муваффақиятли алдов билан якунлайди. Бешталикка, шунингдек, «Манчестер Сити» футболчиси Жереми Доку (45) ҳамда «РБ Лейпциг»нинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде (42) ҳам киритилди.

Ламин Ямал Испания чемпионатининг жорий мавсумида 13 учрашувда 6 та гол уриб, 8 та голли пас узатди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дриблинглар рейтингида Ламин Ямал етакчи, Мбаппе учинчи