date

Леонардо Ди Каприо яна биринчи ўринда: Тиме журнали уни йил артисти деб эълон қилди

Леонардо Ди Каприо яна биринчи ўринда: Тиме журнали уни йил артисти деб эълон қилди

Леонардо Ди Каприо 2025 йилда яна бир бор дунё киноси марказида. Time журнали актёрни 2025 йилнинг энг яхши артисти (актори) деб топди. Шу муносабат билан Ди Каприо журналнинг янги сони муқоваси учун ҳам махсус фотосессияда иштирок этди.

Time’нинг расмий сайтида актёрнинг ижодий фаолиятига бағишланган кенг қамровли мақола эълон қилинди. Унда Леонардо Ди Каприонинг илк муваффақиятли бош ролларидан тортиб, Голливуддаги йўли, етти марта “Оскар” мукофотига номзод бўлиб, фақат бир марта ғолиб чиққанлигигача бўлган жараёнлар ёритилган.

Журнал муаллифлари Ди Каприони нафақат маҳоратли актёр, балки ҳали-ҳамон томошабинлар энг кўп кўришни истайдиган санъаткорлардан бири сифатида таърифлайди. Мақолада “…уни ҳозир кўришни, эҳтимол, ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ исташмоқда”, деган фикр ҳам келтирилган.

Шунингдек, журналистлар 1993 йилда суратга олинган Boy’s Life фильмидаги ролига алоҳида тўхталиб, айнан шу иш Ди Каприонинг катта иқтидор эгаси эканини эрта намоён қилганини таъкидлашган.

2025 йилда эса актёр иштирок этган янги лойиҳа — One Battle After Another, режиссёр Пол Томас Андерсон томонидан суратга олинган. Фильм қисқа вақт ичида томошабинлар ва танқидчилар орасида энг кўп муҳокама қилинган асарлардан бирига айланиб, “Олтин глобус” мукофоти номинациясига ҳам сазовор бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Леонардо Ди Каприо яна биринчи ўринда: Тиме журнали уни йил артисти деб эълон қилди