
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мери Ген Накагавани қабул қилди. Учрашувда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилганлиги юқори баҳоланди. Тарихий алоқалар асосида Самарқанд кўп асрлар давомида Буюк ипак йўлининг маркази, Нара эса унинг шарқий дарвозаси бўлган. Ушбу шаҳарлар халқаро савдо ва билим алмашинувини ривожлантиришда муҳим рол ўйнаган.
Ген Накагава икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Нара шаҳридаги янги боғлардан бирига Самарқанд номини беришга қарор қилганини эълон қилди. Шу билан бирга, икки биродар шаҳар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини ривожлантириш, туризм, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, транспорт ва шаҳарсозлик соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Президент Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида Токио шаҳрида Япония императори Нарухито, парламент вакиллари ва иқтисодиёт вазири билан учрашувлар ўтказилди. Шу билан бирга, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.