date

Камбожа-Таиланд можароси: 500 минг аҳоли ўз уйларини тарк этди

Камбожа-Таиланд можароси: 500 минг аҳоли ўз уйларини тарк этди
Камбожа матбуот агентлиги маълумотларига кўра, Таиланд билан чегара можаро кескинлашгани сабабли 500 мингга яқин киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Уларнинг аксариятини аёллар ва болалар ташкил қилади.

Агентлик хабарига кўра, 14 вилоятда жами 498,2 минг киши эвакуация қилинган. Можарода 18 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 78 киши жароҳат олган. Декабр ойидаги тўқнашувларда 73 та турар-жой биноси, бир нечта диний иншоотлар ҳамда шаҳар ва йўл инфратузилмаси зарар кўрган.

7-декабрда бошланган тўқнашувлар давомида Камбожа ва Таиланд қўшинлари бир-бирининг чегара позицияларини нишонга олган. Камбожа Мудофаа вазирлиги Таиланд ҳарбийларини чегара ҳудудларида таҳдидли ҳаракатлар қилганини билдирган, Таиланд армияси эса Камбожа позицияларига жавоб ҳужумлар ўтказганини таъкидлаган.

12-декабрь куни Таиланд ва Камбожа етакчилари барча отишмаларни тўхтатишга келишиб олган. Бироқ кейинги кунда Таиланд расмийлари курашни давом эттиришга тайёр эканлигини маълум қилган. Ҳозирги вазият ҳудудда кескинликни сақлаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Камбожа-Таиланд можароси: 500 минг аҳоли ўз уйларини тарк этди